Иштаҳани сусайтириш учун мева истеъмол қилиш керакми?
– Мевалар жуда фойдали, агар сиз тўсатдан бирор нима истеъмол қилишга эҳтиёж сезсангиз, улар очлик туйғусини бостириши мумкин. Бироқ буни қилмаслик яхшироқдир.
– Гап шундаки, олма ёки апельсин каби ширин ва айни пайтда паст калорияли мевалар кучли иштаҳани уйғотиши мумкин, бу эса қондаги қанд миқдорининг ортишига сабаб бўлади. Бундай таомланишдан кейин инсулин даражаси бир мунча вақт кўтарилади. Бунинг ўрнига бир пиёла кўк чой ичиш анча самаралироқдир.
«Соғлом ҳаёт»