Остон Ўрунов захирадан тушган ўйинда «Уфа» имкониятни бой бериб қўйди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Twitter Футбол бўйича Россия Премьер Лигасининг 20-турида «Уфа» 27 февраль, шанба куни «Химки» майдонига сафар қилди. Беллашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 49-дақиқада Муҳаммад Конате «Химки»ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 62-дақиқага келиб, Денис Глушаков орадаги фарқни 2 тага оширди. Меҳмонларнинг ягона голига эса 90+4-дақиқада Владислав Камилов муаллифлик қилди. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов мазкур баҳсда 46-дақиқадан бошлаб ҳаракат қилди. Мазкур ғалабадан кейин «Химки» очколари сонини 28 тага етказиб, 9-поғонага кўтарилди. «Уфа» эса 13 очко жамғарган ҳолда 15-ўринда бормоқда. «Химки» — «Уфа» 2:1 Голлар: 1:0 – 49 Конате, 2:0 – 62 Глушаков, 2:1 – 90+4 Камилов. «Химки»: Лантратов, Тихий, Филин, Данилкин, Идову, Трошечкин (Камишев, 83), Боженов, Кухарчук, Глушаков, Мирзов (Могилевес, 90), Конате. «Уфа»: Беленов, Никитин, Морозов, Плиев, Мрзляк, Камилов, Голубев (Ўрунов, 46), Ёкич, Табидзе (Сисуев, 85), Андрич, Жамалетдинов. Огоҳлантиришлар: Камилов (7), Кухарчук (21), Боженов (34), Трошечкин (40), Конате (60). Четлатиш: Кухарчук (74).