Москва вилоятида содир бўлган автоҳалокат туфайли 4 нафар ўзбекистонлик муҳожир ҳалок бўлди…
Ҳалокат шу йилнинг 17 октябрида маҳаллий вақт билан соат 13: 05 да Подольскаги серқатнов йўлда содир бўлди. Етти нафар ўзбекистонлик муҳожирлар «Mitsubishi Grandis» русумли микроавтобусда Сахарово қишлоғидан унча узоқ бўлмаган муҳожирлик марказига кетишаётганди. 44- километрда чап чизиқ бўйлаб ҳаракатланаётган автомобилнинг баллони ёрилиб кетди. Микроавтобус ҳайдовчиси тўхтаб, фалокатга қарши белги қўйиш ниятида пастга тушганди. […]