Тожикистонда ИД дала қўмондонининг қариндошлари отиб ўлдирилди
Тожикистонда ОМОН собиқ қўмондони, 2015 йил ёзида Ислом давлати гуруҳига қўшилган полковник Гулмурод Халимовнинг тўрт қариндоши ўлдирилди. Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, Халимовнинг қариндошлари 5 июлга ўтар кечаси Афғонистон ҳудудига ўтмоқчи бўлганида чегара олдидаги Восе туманида ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан йўқ қилинган. Милиция расмийсига кўра, ОМОН собиқ қўмондони қариндошлари қуролли қаршилик кўрсатган. Отишмада ўлдирилганлар орасида Халимовнинг 52 ёшдаги акаси Султонмурод Халимов ҳам бор. Читать дальше...