Тошкентдан уй сотиб олганларга пойтахт "прописка"сига эга бўлиш ҳуқуқи берилди
Ўзбекистон ҳукумати Тошкентга вилоятдан келганларга, хорижликларга ва ватандошлиги йўқ шахсларга пойтахтдан уй сотиб олишга расман рухсат берди. "Прописка"га даъвогар ўзбекистонликлар Тошкентда янги қурилган уйлардан нархи энг кам иш ҳақининг 2500 баробари миқдоридаги нархга эга бўлган уй сотиб олишлари шарт.